Тарих
ЎТМИШГА БИР НАЗАР
Бухоро вилоятидаги энг кекса пахта тозалаш корхоналаридан бири бўлмиш Қоракўл пахта тозалаш корхонаси ўз иш фаолиятини XIX асрнинг охирларида бошлаб, 1898 йилда, яъни Марказий Осиё минтақасига, жумладан Бухорога темир йўл тортиб келингач, ўша замон техникаси билан қайта жихозланган. Буғ машиналари, янги аррали жинлар каби машиналар ишлаб чиқаришга жорий қилиниб, республикада XIX аср охирларида қурилган бошқа турдаги корхоналар каби техника билан қайта жихозлаш, янги-янги техник ечимлар қабул қилишда жуда катта йўлни босиб ўтди.
Асосан 1941-1945 йилларда, Иккинчи жаҳон урушидан кейин корхонада бир неча машина-механизм ва ускуналар янгиланди. “Грачёв” ва “Красний путиловец” русусмли винтли, механик пресслар Б-374 русумли Новосибирск шаҳрида ишлаб чиқарилган кучли, гидравлик прессларга алмаштирилди. Шу даврларда корхонада 2ХДД русумли жинлар ва ОВП русумли тола тозалагичлар ўрнатилиб, эски шёткали линтерлар ПО-160 русумли линтерларга алмаштирилди. Янги тозалаш цехи, перевалка ускуналари қурилди. Корхонада ва пахта қабул қилиш масканларда Ленинград шаҳрида ишлаб чиқарилган ДС-400 ва Чехославакияда ишлаб чиқарилган 600 от кучига эга бўлган “Шкода” русумли Дизель электростанциялар ўрнатилди.
1967 йилга келиб корхона ва барча пахта қабул қилиш масканларида тўлиқ электрлаштирилиб, Навоий ГРЭС ига, умумий энергосистемага уланди. Аммо бу техник ечимлар, ускуналарни янгилашларига қарамасдан мавжуд бир батареяли корхона Қоракўл ва Олот туманларида ҳар йили етиштирилаётган 60-70 минг тонна пахтани қайта ишлай олмас эди. Натижада 20-30 минг тонна пахта вилоятнинг бошқа корхоналарига ташиб кетилар эди.
Ушбу ортиқча пахтани узоқда жойлашган Бухоро, Когон, Ғиждувон пахта тозалаш корхоналарига ташиб бормаслик учун корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини кўпайтириш зарурати жамоа олдидаги асосий вазифа бўлиб қолди. Бу муаммони ечиш учун 1971 йилда корхона олди пахта қабул қилиш масканадаги 6 нчи тип қуритиш тозалаш цехи жойлашган бино асосида корхонанинг ўз кучи билан яна бир мустақил ишлайдиган корхона қуриб ишга туширилди.
Бу корхона ҳам ўз қуритиш-тозалаш, жин-линтер ва пресс цехларига эга бўлиб, уларда 2 та 2СБ-10 русусмли қуритиш барабанлари, 6 та ЧХ-3М русумли пахта ва 2 та 6А-12М русумли пахта тозалагичлар, жин-линтер цехида эса 4 та 3ХДД русумли жинлар, 4 та ЗОВП русусмли тола тозалагичлар, 15 та ПМП-160 русусмли линтерлар, пресс цехида битта ДА-8237 ва битта Б-374 русумли пресслар ўрнатилган эди.
ДА-8237 русумли прессда тола, Б-374 русумли прессда 3 батареа линтерларда чигитдан ажратиб олинган момиқ ва толали чиқиндилар прессланар эди. 1971 йилда пахтани қайта ишлаш бўйича эски қуритиш-тозалаш цехи биносида янги технологик линиянинг ишга туширилиши натижасида пахтани қайта ишлаш, тола ва момиқ ишлаб чиқариш 3 баробарга оширилди. Агар корхона 1960 йилда ҳаммаси бўлиб 6 000 тонна тола ишлаб чиқрган бўлса, 1978 йилга келиб тола ишлаб чиқариш 30 000 тоннадан ҳам ошиб кетди. Жинларнинг иш унумдорлиги оширилиб, 12-14 кг арра/соатга етди ва корхонанинг пахта хомашёсини қайта ишлаш бўйича етди ва корхонанинг пахта хомашёсини қайта ишлаш бўйича қуввати 80 000 тоннадан ортиқни ташкил этди.
Туманларда пахта етиштиришнинг кўпайиши корхона ва пахта қабул қилиш масканларини ҳам кенгайтиришни тақозо қила бошлади. Жумладан, корхона олди пахта қабул қилиш маскани яна 12 га майдонга кенгайиб, йилига 31-32 минг тонна пахтани қабул қила бошлади ва бу пахта алоҳида-алоҳида қилиб “биринчи” ва “иккинчи” деб номланадиган корхоналарга яқин қилиб жойлаштирилар эди.
1978 йилга келиб корхона эгаллаб турган ҳудуд 29 га ерни ташкил этди. Ишлатилаётган биринчи ва иккинчи корхоналарнинг тайёр маҳсулотлар омборхоналарига 800 метр узунликда темир йўл тармоғи тортилиб, тайёр маҳсулотлар ҳар корхонанинг ўзидан темир йўл вагонларига тўғридан-тўғри ортиладиган бўлди.
Корхона ва пахта қабул қилиш масканларининг асосий ишчи ҳудудлари асфальт қилиб ободонлаштирилди. РБ ва РБД, ПЛ ТЛХ-18 ва КШП русумли механизмлар, тола ортувчи автопогрузчиклар ва бошқа янги техникаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиб оғир қўл меҳнати билан бажарилаётган кўпгина ишлар механизациялаштирилди. Шу йилларда корхонада механика устахоналари, пахта ва чигит омборлари, тайёр маҳсулотлар айвонлари, уруғлик чигит тайёрлаш цехи қуриб ишга туширилди. Ишчи ва хизматчилар учун уй-жой, болалар юоғчалари, ошхона, магазин, маиший хизмат уйи қурилиб, чнги ишчилар шаҳарчаси ташкил қилинди.
1981 йилда корхона тўлиқ қайта қурилиб, эски бинолар ўрнига корхонанинг замон талабларига жавоб берадиган бинолари барпо этилди. Корхона икки батареяли бўлиб, ҳар бир батарея алоҳида-алоҳида жин-линтер цехларида жойлаштирилди.
Янги қурилган корхона цехларига бу даврга келиб маънавий жиҳатдан ва жисмонан эскиргач ЧХ-3, ОХБ-10, 6А-12, 2ХДД, ПМП-160 каби ускуналар ўрнига янги юқори самара билан ишлайдиган “Меҳнат” ва ЧХ-5 русусмли пахтани йирик чиқиндилардан тозаловчи машиналар, ЗХДДМ русусмли жинлар ва 5ЛП линтерлар пресс цехига эса Б-374 русумли пресслар ўрнига ДА-8257 русумли ярим автоматлаштирилган гидравлик пресслар ўрнатилди. 1999 йилга келиб қуритиш-тозалаш цехларига корхонанинг ҳар бир технологик линиясига алоҳида 2 та 2СБ-10 қуритиш барбанлари ва уларнинг устига 2 та СС-15 русусмли сепараторлар, 2 та СЧ русумли ва 2 қаторга 6 тадан қилиб ўрнатилган “Меҳнат” русумли пахта тозалагичлар ва уларга кетма-кет 2 та РХ русумли ускуна ўрнатилган эди. Биринчи ва иккинчи корхонанинг пахта тозалаш цехларида, ҳар қайсисида 3 тадан СС-15 сепараторлар ишлатилган. Ҳар қайси корхонанинг технологик линиясида 4 тадан ЗХДДМ жинлар, 4 тадан ЗОВП русумли тола тозалагичлар ва 3 тадан батареяга жойлашган 18 та (ҳар бир батареяда 6 тадан) ПМП-160 линтерлар ва 3 тадан ДА-8237 русусмли пресслар ишлатилмоқда эди. Корхоналар чигитдан 2 карра момиқ ажратиб ишлатилмоқда эди. Корхоналар чигитдан 2 карра момиқ ажратиб олиш тартибида ишлар эди. Иккала корхона учун пресс цехи битта бўлиб, унда 6 та ДА-8237 русумли пресслар ўрнатилган, улардан 2 таси тола, 4 таси момиқ ва толали чиқиндиларни пресслаш учун ишлатилмоқда. Жин-линтер ва пресс цехлари маҳсулотларни ташиш ва таъмирлаш ишларида қўллаш учун тўлиқ механизациялаштирилган.
Ускуналарни бир бинода мужасссамлаштириш, пахта ва пахта маҳсулотлари ташийдиган механизмлар (транспорт воситалари) сонини камайтириш мақсадида 1999 йилда корхонада охирги марта қайта жихозлаш ишлари бажарилди. Ҳар иккала корхонада иккинчи қатор момиқ ажратиш батареялари олиб ташланиб, ўрнига 4 тадан тозалаш сексиясидкан иборат бўлган 2 та УХК линияси ўрнатилди.
Корхонада айтгандек, УХК линиясига пахта қуритиш барабанларидан пневмотранспорт ва СС-15А сепаратори орқали етказилиб, тозаланган пахта лентали қия транспортёр орқали ЗХДДМ русумли жинлар батареясига туширилади. Жинларда толадан ажратилган чигит шнек мва элеваторлар орқали “юмшоқ” тартибда ишлаш учун ўрнатилган 3 та линтердан иборат биринчи батарея линтерларга туширилади. Линтерларнинг қолган икки батареясига 8 та линтер ўрнатилган. Момиқ чиқимини кўпайтириш мақсадида линтерларнинг қолган икки батареясида линтни етказиб беришда момиқ аввал циклонга, ундан эса пневмотранспорт орқали КПВ-8 русумли момиқ конденсорига етказилади. Бажарилган тадбирлар натижасида линт ажратиб олиш олдингига нисбатан 3 фоизга ошди. Мукаммалашган янги технологияни ишлаб чиқаришга жорий қилиш тола сифатининг анча яхшиланишига олиб келди. 1999 йилга қадар бу кўрсаткич 80 фоиздан ошмаган, 2002 йил пахта ҳосили бўйича ишлаб чиқарилаётган толанинг сифати 95 фоиздан ошди. Шу сабабли корхона ишлаб чиқараётган пахта толасининг 97 фоизидан ортиқроғи хорижга экспорт қилинмоқда.
Пахтани тозалаш ускуналари ва цехлараро транспорт воситаларининг камайтирилиши натижасида ўрнатилган вентелятор ва циклонлар сони 50 фоизга камайтирилди. 1999 йилда корхонада жами ўрнатилган электродвигателлар сони 310 дона бўлган бўлса, реконструкциядан кейин 210 донагача қисқартирилди, натижада бир тонна тола ишлаб чиқаришга кетаётган электр энергияси харажати 445 дан 362 кВт/соатгача камайди. Ишлаб чиқаришга мукаммаллаштирилган технологияни, УХК русумли пахта тозалаш линиясини жорий қилиш, ишлаб чиқариш билан банд бўлган майдонларнинг қисқартирилишига олиб келди. Корхонанинг эски тозалаш цехи биносида хўжалик момиғи ишлаб чиқариш ва уруғлик чигит тайёрлаш цехлари жойлаштирилди. Ҳозирги кунда корхонанинг бўшаган биноларида “нотўқима мато” ишлаб чиқариш цехи жойлаштирилиб, у йилига 200 тоннагача ўров материаллари ишлаб чиқармоқда.
Қоракўл пахта тозалаш корхонасини мамлакатимиздаги замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган корхонага айлантириш устида ишлар бошлаб юборилди.