Акциядорлар диккатига !
“Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 25 июн куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100 да Қоракўл туман, Навбаҳор кўчаси 1-уйда “Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини соат 1000рўйхатга олиш бошланади.
Жамиятнинг электрон манзили: info@qorakulpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият ижроия органи раҳбарининг2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
4. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
5. Жамият ижроия органи раҳбарини тайинлаш ва у билан меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.
6. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2021 йиллик ҳисоботини ва 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
9. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
10. Жамиятнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш.
11. 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 02 июнь 2022 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 21 июнь 2022 йил ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қоракўл туман, Навбаҳор кўчаси1-уй, электрон почта:info@qorakulpaxta.uz, тел: 98-274-77-80.