“Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 29июн куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11:00 да Қоракўл тумани,Навбаҳор кўчаси 1-уйда жойлашган “Қоракўл пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 10:00рўйхатга олиш бошланади.
Жамиятнинг электрон манзили:info@qorakulpaxta.uz
КУНТАРТИБИДАГИМАСАЛАЛАР:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- Жамият ижроия органи раҳбарининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
4. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
5. Жамият ижроия органи раҳбарлари И.Жўраев ва З.Азимовлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қарорларнимаъқуллаш.
6. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2017 йиллик ҳисоботини ва 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
9. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
10. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
13. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларнитасдиқлаш (Иловадаги рўйхатга асосан).
16. Жамият томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган хомийликларни тасдиқлаш ва жамият харажатига олиб бориш.
- Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
- Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
19. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
20. Жамиятда 2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
21. Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 16июнь 2018 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 25июнь 2018 йил ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қоракўл тумани, Навбаҳор кўчаси 1-уй, электрон почта:info@qorakolpaxta.uz, тел: 0-365-56-57-321.