Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 102-моддаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида “Коракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Халқаро аудит стандартлари асосида молиявий ҳисоботларни аудит текширувидан ўтказувчи аудитор ташкилотини танлаш учун танлов эълон қилинади.
Аудитор ташкилотлари томонидан берилган таклифлар ўз навбатида жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Аудиторлик ташкилотлари томонидан берилган тижорат таклифлар “Коракўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти жойлашган манзил Бухоро вилояти, Коракўл туман, Навбахор кўчаси,1-уй, ёки интернетдаги info@qorakulpaxta.uz электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожат учун телефонлар: (0365) 221-24-01, (0365) 565-73-11
Ижро органи