Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 109- моддаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида “Коракул пахта тозалаш” АЖнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий стандартлар талаблари асосида ташқи аудит текширувидан ўтказиш учун танлов эълон қилинади.
Ташқи аудит ташкилотига қўйиладиган шартлар:
- ҳар чорак якуни билан жамиятнинг молия ҳисоботлари тўғрилигини текшириб, бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича жамият кузатув кенгашига ҳисобот бериб бориш.
Аудитор ташкилотлари томонидан берилган таклифлар ўз навбатида жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Аудитор ташкилотлари томонидан бериладиган тижорат таклифлар бўйича 2017 йилнинг 15 июн кунига қадар “Коракул пахта тозалаш” АЖнинг Бухоро вилояти, Коракўл туман, Навбахор кўчаси,1-уйда жойлашган манзилига ёки интернетдаги info@qorakulpaxta.uz почта манзилига мурожаат қилиш мумкин.
Мурожат учун телефонлар: (0365) 221-24-01, (99865) 565-73-11
Ижро органи.